| | | | | |
FUQARO MUROJAATI
Interaktiv xizmatlari

Savol matni :

Toshkent viloyati, Ohangaron shahar, "Do'stlik" QFY, Birlik hududida joylashgan "Ohangaron shahar sharob savdo" Unitar korhonasiga tegishli bo'lgan er maydoni 171-konturda joylashgan 3 ga sug'oriladigan er maydoniga ball bonitetini aniqlashda ko'maklashishingizni so'raydi. elektron pochta manzil: nosir_4442@mail.ru

Javob :

Тошкент вилояти Охангарон тумани Охангарон  шахар  "Ohangaron shahar sharob savdo"  томонидан  http://tuproqbonitirovkasi.uz/ веб сайтига амалга оширилган мурожаатга жавобан қуйдагиларни маълум қиламиз.

Республика худудларидаги суғориладиган ер майдонларида Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 3 боб 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат Ер кадастри тўғрисида”ги Қонунининг 18 ва   25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида”ги Низомнинг 5,7-бандларига асосан қўмитанинг мутасадди ташкилотлари томонидан тупроқлар сифатини баҳолаш ишлари давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгиланган.

Тошкент вилояти Охонгарон туманида  “Тупроқ бонитировкаси”шуъба корхонаси мутахассислари томонидан 2006-2008 йилларда давлат бюджет маблағлари ҳисобига амалдаги Йўриқномага асосан тупроқ сифатини баҳолаш ишлари амалга оширилган бўлиб, натижалари белгиланган тартибда  , туман хокимятига хизматда фойдаланиш учун ишлаб чиқаришга жорий қилинган. Корхона томонидан ишлаб чиқарилган тупроқ сифатини баҳолаш хариталари Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда бўлими архивида сақланади, ушбу хариталардан кейинги тупроқ сифатини баҳолаш ишлари олиб боргунига қадар фойдаланиш лозим бўлади.

Навбатдаги тупроқ сифатини баҳолаш ишлари “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг режасига асосан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Мурожаатингиз учун рахмат!

Savol matni :

Qashqadaryo viloyatida qachon ball boniteti aniqlanadi?

Javob :
Assalomu Alekum savol uchun oldindan rahmat Respublika miqiyosida tuproq ball bonitetini aniqlash har 5-10 yilda o`tkaziladi. Siz savol bilan murojaat qilgan Qashqadaryo viloyatida 2011 yilda dala tekshirub ishlari o`tkazilib tuproq ball bonitteti xaritalari o`rnatilgan tartibda viloyat, tuman yer resurslari va davlat kadastrlariga berilgan. Keyingi Dala tadqiqot ishlari Vazirlar Maxkamsining topshirig`i hamda Yergeodezkadastr davlat qomitasining rejasiga asosan o`tkaziladi.

Savol matni :

Tuproqwlarga sederatlarni ta`sirini haqida

Javob :

тупрокларга седератларни таьсири бу органик чиринди кучида булиб асосан ерга органик угит сифатида усимликларни ерга майдалаб солиш оркали амалга оширилади

Savol matni :

Тупроқ унумдорлиги хақида тўлароқ тушунча берсангиз.

Javob :

Тупроқ унумдорлиги:      

  1. табиий.
  2. сунъий
  3. самарали (иқтисодий) га ажратилади.

Табиий унумдорлик узоқ вақт тупроқ хосил бўлиш  жараёни натижасида барпо бўлган  ва тупроқнинг кимёвий ва биологик хоссалари хамда иқлимий шароитлари чамбарчас боғлиқ бўлган унумдорлигидир.

Тупроққа ишлов бериш, тупроқни культивация қилиш  унинг табиий унумдорлигини ошириб, натижада сунъий унумдорлик вужудга келади. Сунъий унумдорлик –мехнатни амалга оширишнинг иқтисодий шаклларидан бири, у ҳамма вақт мехнатнинг , ижтимоий ишлаб чиқариш кучлари даражасини акс эттиради. Сунъий унумдорликни барпо қилиш , тупроқда озиқлантирувчи моддалар табиий захирасини кўпайтириш, унга солинган ўғитлар  бир қисмининг минералларга айланиши натижасида, культивация қилиш йўли билан тупроқнинг сув хаво ва биологик хусусиятларини яхшилашдир.

Иқтисодий унумдорлик ишлаб чиқариш кучларининг  ривожланиш даражаси, йилнинг хамма даврлари  иқлимий омиллари, етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинлари туплами даражасига билан белгиланади.     

Savol matni :

Тупроқ бонитировкаси хақида тушунча беринг.

Javob :

Тупроқ бонитировкаси - тупроқнинг ўртача агротехникаси ва дехқончиликдаги ишлаб чиқариш қобилияти ўртача бўлганда, унинг  унумдорлик даражасини  миқдорий (солиштирма, нисбий) бахолашдир. «Бонитировка» сўзи  лотинчадан сахийлик маъносини англатади.

     Тупроқ бонитировкасининг асосий мақсади ерларнинг табиий барқарор хусусиятлари ва хўжалик шароитида фойдаланиш жараёнида олган хусусияти бўйича бахолашдан иборат.

Тупроқ бонитировкаси Ер кадастрининг таркибий қисми хисобланади.

Ishonch telefoni

+(99871) 278-50-99

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha


Murojaatlar uchun

+(99871) 273-06-76

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha

Qabul kunlari
Dushanba
10:00 12:00
Rahbar

Jabborov Odil Abdimalikovich

Chorshanba
13:00 15:00
Bosh muxandis

Musayev Javoxir Botirbekovich


Davlat ramzlari
OB-HAVO MA`LUMOTLARI
Taqvim
Foydali havolalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
www.press-service.uz

"Yergеodеzkаdаstr" dаvlаt qo'mitаsi
www.ygk.uz

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
www.parlament.gov.uz

O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
www.my.gov.uz



Savol yuborish
Ijtimoiy so'rovnoma

SAYT HAQIDA FIKRINGIZ