| | | | | |
FUQARO MUROJAATI
Ma'lumot

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиагн ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарорини ижроси бўйича

                                                                  МАЪЛУМОТ

Юқоридаги қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Қўмитанинг “Тупроқ бонитировкаси” шўъба корхонаси томонидан 2014 йил Сирдарё вилоятида 2015 йил давомида Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятлари 2015 йил қишлоқ хўжалиги ер майдонларини тупроқларининг шўрланиш даражаларини аниқлаш ва харитага тушириш ишлари бажарилган.

            Ўрганиш натижаларида, юқорида номлари келтирилган вилоятлардаги 928,7 минг гектар суғориладиган ер хўжалик ер майдонларининг 653,6 минг гектари (70,4%) турли даражада шўрланганлиги аниқланган.

Жумладан, Сирдарё вилоятини (2014 йил) жами 266,6 минг гектар суғориладиган ер майдони бўлиб 211,4 минг гектари (79,3%) турли хил даражада шўрланган, 2006-2007 йиллардаги ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра жами 253,7 минг гектар суғориладиган ер майдони бўлиб 222,6 минг гектари (87,7%) турли хил даражада шўрланган. Бу кўрсаткичлар 2014 йилдаги маълумотлар билан солиштирма таҳлил қилинганда 11,2 минг гектарга (-5%) шўрланган майдонлар камайган.

Жиззах вилояти (2015 йил)  жами 210,9 минг гектар суғориладиган ер майдони бўлиб 161,2 минг гектарни (76,4%) турли хил даражада шўрланган, 2009 йил даги ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра жами 219,4 минг гектар суғориладиган ер майдони бўлиб 169,7 минг гектарини (77,4 %) турли хил даражада шўрланган. Бу кўрсаткичлар 2015 йилда маълумотлар билан солиштирма холати қилинганда 8 608 гектарга (-5,1 %) шўрланган майдонлар камайган.

Хоразм вилоятини (2015 йил) жами 217,2 минг гектар суғориладиган ер майдонни бўлиб 149,6 минг гектари (68,9 %) турли хил даражада шўрланган, 2012 филдаги ўтказиган тадқивот натижаларига кўра жами 221,1 минг гектар суғориладиган ер майдони бўлиб  215,7минггектарии (97,6%) турли хил даражада шўрланган. Бу кўрсаткичлар 2015 йилдаги маълумотлар билан солиштирма таҳлил қилинганда 66,1 минг гектарга (-30,6%) шўрланган майдонлар камайган.

Навоий вилояти (2015 йил) жами 96,8 минг гектар суғориладиган ер майдони бўлиб 62,4 минг гектари (64,5 %) турли хил даражада шўрланган, 2014 йилдаги ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра жами 101,9 минг гектар суғориладаиган ер майдони бўлиб 79,2 минг гектари (77,8 %) турли хил даражада шўрланган. Бу кўрсаткичлар 2015 йилдаги маълумотлар билан солиштирма таҳлил қилинганда 16,8 минг гектарга (-21,2 %) шўрланган майдонлар камайган.

Қашқадарё вилоятини (2015 йил) жами 137,1 минг гектар суғориладиган ер майдони бўлиб 68,9 минг гектари (50,3 %) турли хил даражада шўрланган. 2012 йилдаги ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра жами 139,9 минг гектар суғориладиган ер майдони бўлиб 85,9 минг гектари (61,4 %) турли хил даражада шўрланган. Бу кўрсаткичлар 2015 йилдаги маълумотлар билан солиштирма таҳлил қилинганда 16,9 минг гектарга (-19,7 %) шўрланган майдонлар камайган.





Ishonch telefoni

+(99871) 278-50-99

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha


Murojaatlar uchun

+(99871) 273-06-76

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha

Qabul kunlari
Dushanba
10:00 12:00
Rahbar

Jabborov Odil Abdimalikovich

Chorshanba
13:00 15:00
Bosh muxandis

Musayev Javoxir Botirbekovich


Davlat ramzlari
OB-HAVO MA`LUMOTLARI
Taqvim
Foydali havolalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
www.press-service.uz

"Yergеodеzkаdаstr" dаvlаt qo'mitаsi
www.ygk.uz

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
www.parlament.gov.uz

O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
www.my.gov.uz



Savol yuborish
Ijtimoiy so'rovnoma

SAYT HAQIDA FIKRINGIZ