| | | | | |
FUQARO MUROJAATI
Ma'lumot

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси “Тупроқ бонитировкаси” шўъба корхонаси томонидан 2014 йил давомида Сирдарё вилояти суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонлари шўрланган тупроқларини шўрланиш даражаларини аниқлаш ва харитага тушириш ишлари бажарилди.

 

         Сирдарё вилоятининг суғориладиган 266859 гектар ер майдонларида дала тадқиқот ишлари олиб борилди. Бу вилоятнинг Оқ олтин, Ховос, Гулистон, Сирдарё, Сардоба, Сайхунобод, Боёвут, Мирзаобод туманлари Янгиер ва Гулистон шаҳарларини ўз ичига олади.

         Сирдарё вилоятининг қишлоқ ҳўжалик ер майдони жами 285480 гектарни, шундан суғориладиган ерлар 266859 гектарни ташкил этади. Бу ерларда пахта, ғалла, боғдорчилик ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

         Сирдарё вилояти  худуди тупроқлари асосан суғориладиган оч тусли бўз, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи-бўз, ўтлоқи, ўтлоқи-ботқоқ ва ботқоқ-ўтлоқи тупроқлардан иборат.

Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 60 % дан ошиқроғи шўрланган. Шўрланишни аниқлашдан мақсад, суғориладиган ерларда шўрланган ерларнинг контурларини ва майдонларини аниқлашдир, чунки бу районларда шўр ювиш ишларини бажариш лозим бўлади.

         Тупроқ мелиоратив холатининг ёмонлашувига ва унумдорлигининг пасайишига сабаб бўлувчи шўрланиш жараёнлари Сирдарё вилоятида  216540 гектар ерни  ташкил этади. Бу туман суғориладиган ерларининг 81,1 % ташкил этади.

         Шўрланмаган тупроқлар вилоят суғориладиган ерларининг    50351 гектарини, бу вилоят суғориладиган ерларининг 18,9 % ташкил этади.

         Кучсиз шўрланган тупроқлар вилоят суғориладиган ерларининг  112567 гектар яъни 42,2 % ни ташкил этади. Бу ерлар мелиоратив жихатдан қониқарли ерлар ҳисобланади.

         Кучсиз шўрланган тупроқлар вилоятнинг барча туманларида тарқалган.

Шу жумладан, Сайхунобод туманида кучсиз шўрланган тупроқлар туман суғориладиган ерларининг 61,9 % ни (18162 гектар); Сирдарё туманида 56,3 % ни (16497 гектар) ва Боёвут тумани 57 % ни (18839 гектар) ташкил этади.

Ўртача шўрланган тупроқлар вилоятда 77829 гектар булиб, бу вилоят суғориладиган ерларининг 29,2 % ни ташкил этади. Шўрланиш типи асосан сульфатли  ва хлорид-сульфатли.

         Ўртача шўрланган тупроқлар вилоятнинг барча туманларида тарқалган.

Ўртача даражадаги шўрланиш вилоятнинг Ховос туманида    52,5 % (20132 гектар)ни; Гулистон туманида 37,2 % (8512 гектар)ни; Сардоба туманида 37,5 % (13273 гектар)ни ва Мирзаобод туманида 40,9 % (13983 гектар)ни ерни ташкил этади.

         Кучли шўрланган тупроқлар вилоятда 18719 гектар бўлиб, бу вилоят суғориладиган ерларининг 7 % ни ташкил этади, шўрланиш типи хлоридли.

         Кучли шўрланган тупроқлар Ховос туманида 9,6 % (3678 гектар)ни, Сардоба туманида 13,2 % (4667 гектар)ни ва Мирзаобод туманида 15,7 %     (5375 гектар)ни ташкил этади.

         Жуда кучли шўрланган тупроқлар Сирдарё вилояти суғориладиган ерларининг 2,78 % ни ташкил этади. Бу вилоят қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган ерларининг 7424,6 гектарини ташкил этади. Шўрланиш типи хлорид-сульфатли.

Жуда кучли шўрланган тупроқлар Ховос туманида 3,5 % (1354 гектар)ни, Сардоба туманида 3,7 % (1323 гектар)ни ва Мирзаобод туманида 11,6 % (3968 гектар) ерни ташкил этади.

Юқорида келтирилган маълумотлар асосида мелиоратив ҳолати ёмон ерларнинг асосий майдонлари Сирдарё вилоятида 2014 йил олиб борилган тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики, шўрланмаган (шўри ювилган) ерларнинг майдони 2003 йилга нисбатан 23034 гектар (8,6 %) кўпайган. Шу аснода кучсиз шўрланган ер тупроқларининг майдони 12623 (4,7%) гектарга камайган.

Ўз навбатида ўртача шўрланган ерларнинг 22346 гектар (8,3 %) кўпайиши вилоят ерларида мелиоратив тадбирларни янада жадаллик билан олиб бориш заруратини белгилайди. Шу билан бирга вилоят тупроқларидан кучли шўрланган тупроқларнинг 21303 гектарга (7,9 %) ва жуда кучли шўрланган тупроқларнинг 11566 гектарга (4,3 %) камайган. Бу эса ушбу майдонларда шўр ювиш ишларининг яхши ташкил қилинганлиги, коллектор ва дренажларининг меъёрида ишлаётганликларидан далолат беради





Ishonch telefoni

+(99871) 278-50-99

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha


Murojaatlar uchun

+(99871) 273-06-76

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha

Qabul kunlari
Dushanba
10:00 12:00
Rahbar

Jabborov Odil Abdimalikovich

Chorshanba
13:00 15:00
Bosh muxandis

Musayev Javoxir Botirbekovich


Davlat ramzlari
OB-HAVO MA`LUMOTLARI
Taqvim
Foydali havolalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
www.press-service.uz

"Yergеodеzkаdаstr" dаvlаt qo'mitаsi
www.ygk.uz

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
www.parlament.gov.uz

O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
www.my.gov.uz



Savol yuborish
Ijtimoiy so'rovnoma

SAYT HAQIDA FIKRINGIZ