| | | | | |
FUQARO MUROJAATI
Korxona haqida

 

Ўзбекистон Республикаси ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

Қарори

Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 7 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2521]

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 82-модда), «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 42-сон, 446-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис С. АРАБОВ

Тошкент ш.,

2013 йил 30 октябрь,

21-сон

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сонли қарорига 
ИЛОВА

Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 82-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда) мувофиқ, тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартибини белгилайди.

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

 

тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганидаги тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо;

тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (бундан буён матнда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси деб юритилади);

тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси — «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар. 

- Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИнинг “Тупроқ бонитировкаси”  шўъба корхонаси ва тегишли худудий филиаллари.

2. Тупроқ бонитировкаси маълумотлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг кейинги қиймат баҳосини чиқариш, мулкий пайларнинг миқдорини аниқлаш, ер тузишни амалга ошириш ва ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун асос бўлади.

3. Тупроқ бонитировкаси тегишли қишлоқ хўжалиги майдонлари учун юз балли шкала бўйича ўтказилади.

4. Тупроқ бонитировкаси ишлари ҳуқуқий ҳолати тегишли ҳужжат (ваколатли органнинг қарори) асосида белгиланган ёки туманнинг ер кадастри дафтарида тегишли ёзув билан қайд этилган барча суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ўтказилади.

5. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси тупроқ бонитировкаси ишларини мувофиқлаштиради ҳамда услубий раҳбарлик қилади.

II боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини ташкил этиш

6. Тупроқ бонитировкаси ишлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг режасига мувофиқ, суғориладиган қишлоқ хўжалик ер майдонларида ҳар беш йилда ва лалми ер майдонларида ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади ҳамда туман ҳудудини тўлиқ қамраб олади.

7. Табиий талофатлар, техноген таъсирлар, тегишли ҳудудда тупроқ-мелиоратив ишларнинг бажарилиши натижасида, тупроқнинг унумдорлик даражаси ўзгарган тақдирда, айрим ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг мурожаатига ёки туман фермерлари кенгашининг қарорига мувофиқ қайта ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолатлар юз берганда қайта тупроқ бонитировкаси ишлари бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Фермер хўжаликларининг эътирозлари бўйича қайта ўтказиладиган тупроқ бонитировкаси ишлари фермер хўжаликлари билан тузиладиган шартномалар асосида бажарилади ........?

Қайта тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишда холисликни таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб амалга оширилади. (7 саволга )

8. Тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси:

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш режаларини тузиши;

тегишли вилоят ҳокимлигини тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш режасидан хабардор қилиши;

тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш бўйича тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси билан шартнома тузиши;

тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш дастурини тасдиқлаш;

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш муддати ҳамда назорат қилиш тизимини белгилаши;

тупроқ бонитировкаси ишларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва унинг натижаларини ер кадастри ҳужжатларига киритиши, зарур бўлган ҳолларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг илмий техник кенгашида муҳокама этиши шарт.

8 а. Тупроқ бонитировкаси ишларини ташкил этиш ва ўтказишда вилоят ҳокимликлари:

вилоят хокимлигида алоқадор ташкилотлар ва туман ҳокимлари иштирокида хабардорлик хати кўриб чиқилади;

барча туман ҳокимларига ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларига тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш учун зарур бўлган барча хужжатлар ва ахборотлар билан иш бажарувчиларни таъминлаш тўғрисида  тегишли кўрсатмалар беради.

9. Тупроқ бонитировкаси ишларини ташкил этиш ва ўтказишда туман ҳокимликлари:

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш бўйича тегишли фармойиш қабул қилади;

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш учун зарур бўлган материалларни тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисига тақдим этади;

якуний маълумотларни тасдиқлайди.

10. Тупроқ бонитировкаси ишлари якуний маълумотларини кўриб чиқиш бўйича ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман фермерлари кенгаши ва тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисининг вакили киритилади.

11. Тупроқ бонитировкаси ишлари якуний маълумотларини кўриб чиқиш бўйича комиссия:

тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқади, тупроқнинг балл бонитети илгаригига нисбатан пасайганлиги аниқланган тақдирда, тупроқнинг балл бонитети пасайганлиги сабабларини ўрганади ва балл бонитетини сақлаш ва ошириш бўйича зарур чораларни кўради;

тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларнинг кўриб чиқилганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.

12. Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси:

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказади;

ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслар бўйича гуруҳлаштирилган маълумот тайёрлайди;

зарур бўлган ҳолларда, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг илмий техник кенгашида кўриб чиқиш учун тупроқ бонитировкаси ишлари ҳужжатларини тайёрлайди;

тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича тайёрланган якуний маълумотларни тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачисига топширади.

III боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш

13. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган техник топшириққа асосан, тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш учун тегишли шартнома тайёрлайди ва тасдиқлаш учун тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачисига тақдим этади.

14. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан амалга оширилади.

Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:

тупроқ тадқиқотлари маълумотларини, ер кадастри ҳужжатлари ва карталарини йиғиш, ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;

техник топшириққа асосан, тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш дастурини ишлаб чиқиш;

ер майдонлари чегараларига ўша жойнинг ўзида аниқлик киритиш ва дала карталарига белгилаш;

ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари ўтказиладиган фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг тасдиқланган рўйхатини туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан олиш.

IV боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш

15. Тупроқ бонитировкаси бўйича дала тупроқ тадқиқотлари ҳаво ҳарорати +5 Сдан паст бўлмаган ҳолларда ўтказилади. Тупроқ бонитировкаси ишларида тупроқларнинг асосий хоссалари ва табиий шароитлари (тупроқларнинг генетик келиб чиқиши, механик таркиби, гумус миқдори, озуқа элементлари билан таъминланганлиги, шўрланиш даражаси, эрозияланганлиги, тошлоқлилиги, гипслилиги, термик ресурслар билан таъминланганлиги ва бошқа табиий омиллари) ҳисобга олинади.

16. Туман ҳудудини тўлиқ қамраб олган тупроқ бонитировкаси ишлари асосида техник ҳисобот, тумандаги суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган жадвали мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тузилади.

17. Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси тупроқ бонитировкаси ишларининг аниқлиги, тўлиқлиги ва сифати учун масъул ҳисобланади.

V боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини назорат қилиш

18. Тупроқ бонитировкаси ишлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан назорат қилинади.

19. Тупроқ бонитировкаси ишларини назорат қилишда ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар, тупроқ бонитировкаси ва тупроқ карталарини тузиш ишлари ўрганилади.

20. Тупроқ бонитировкаси ишларини назорат қилиш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.

VI боб. Тупроқ бонитировкаси ишларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

21. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакилига (вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси) топширилади. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакили томонидан кўриб чиқиш учун туман комиссиясига тақдим этилади.

22. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар икки ҳафта ичида туман комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Туман комиссияси томонидан тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш вақтида эътирозлар юзага келган тақдирда, эътирозлар сабабларини ёзма равишда кўрсатган ҳолда тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисига мурожаат қилинади. Туман комиссияси томонидан икки ҳафта ичида эътирозлар билдирилмаган тақдирда, тупроқ бонитировкаси ишлари қабул қилинган ҳисобланади.

23. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича кўриб чиқилган якуний маълумотлар туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади. Мазкур қарорга ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган маълумотлари илова қилинади.

24. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш вақтида эътирозлар юзага келган тақдирда, мазкур маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси ёки буюртмачиси ташаббуси билан 10-кун муддат муҳокама қилиш учун «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг илмий техник кенгашига тақдим этилиши мумкин.

25. Табиий талофатлар, техноген таъсирлар, ҳудудда тупроқ-мелиоратив ишлар бажарилиши натижасида, тупроқнинг унумдорлик даражаси ўзгарганда, шунингдек фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг мурожаатига асосан ёки туман фермерлари кенгашининг қарори бўйича айрим ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари қайта ўтказилганда, тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар белгиланган тартибда туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.

VII боб. Ҳужжатларни расмийлаштириш

26. Тупроқ бонитировкаси ишлари тугагандан сўнг, тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан ҳар бир туман бўйича қуйидаги ҳужжатлардан иборат йиғмажилд шакллантирилади:

тушунтириш хати (техник ҳисобот) ва унинг иловалари;

туман ҳокимининг тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш тўғрисидаги фармойиши;

туман комиссиясининг тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги далолатномаси;

туман ҳокимининг тупроқ бонитировкаси ишлари натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарори.

27. Расмийлаштирилган ҳужжатлар техник топшириққа мувофиқ манфаатдор ташкилотларга тарқатилади.

VIII боб. Тупроқ бонитировкаси ишлари маълумотларини тақдим этиш

28. Тупроқ бонитировкаси ишлари тўғрисидаги маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакилига тақдим этилади.

29. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича маълумотлар «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари томонидан манфаатдор вазирлик ва идораларга ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига уларнинг ёзма сўровлари асосида берилади.

IX боб. Якуний қоидалар

Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказилиши бўйича манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш. ТЕШАЕВ

2013 йил 30 октябрь

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ

2013 йил 30 октябрь

Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 
ИЛОВА

 

‎‎(намуна)

____________________________‎‎ ‎‎

‎‎_____________________

‎‎(вилоят (республика)нинг номи) ‎‎

(туманнинг номи) ‎‎

Суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ўртача 
‎бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган 
‎ЖАДВАЛИ

Т/р.‎‏

Ердан
‎ фойдаланувчининг 
‎номи

Ўртача 
‎бонитет 
‎балл

Ер майдони
(га ҳисобида)

Кадастр гуруҳлари‎‎

ёмон ерлар‎‎

ўртачадан 
‎паст ерлар‎‎

ўртача 
‎ерлар‎‎

яхши 
‎ерлар ‎‎

энг яхши 
‎ерлар‎‎

‎шу жумладан, класслар бўйича

I‎

II‎

III‎

IV‎

V‎

VI‎

VII‎

VIII‎

IX‎

X‎

‎‎бонитет баллари

1—10‎

11—20‎

21—30‎

31—40‎

41—50‎

51—60‎

61—70‎

71—80‎

81—90‎

91—100‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

8.‎

9.‎

Жами:‎

 





Ishonch telefoni

+(99871) 278-50-99

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha


Murojaatlar uchun

+(99871) 273-06-76

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha

Qabul kunlari
Dushanba
10:00 12:00
Rahbar

Jabborov Odil Abdimalikovich

Chorshanba
13:00 15:00
Bosh muxandis

Musayev Javoxir Botirbekovich


Davlat ramzlari
OB-HAVO MA`LUMOTLARI
Taqvim
Foydali havolalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
www.press-service.uz

"Yergеodеzkаdаstr" dаvlаt qo'mitаsi
www.ygk.uz

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
www.parlament.gov.uz

O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
www.my.gov.uz



Savol yuborish
Ijtimoiy so'rovnoma

SAYT HAQIDA FIKRINGIZ