| | | | | |
FUQARO MUROJAATI
Korxona haqida

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

“ТУПРОҚ БОНИТИРОВКАСИ”

ШЎЪБА КОРХОНАСИ

 

Ўзбекистон Республикаси тупроқ ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқлар унумдорлигини сақлаш,

қайта тиклаш ва ошириш

Концепцияси

 

КИРИШ

“Тупроқ бонитировкаси” шўъба корхонаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитаси (“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси) нинг таркибий бўлаги бўлиб ишлаб чиқариш фаолияти билан тизимдаги бошқа корхоналар қаторида ер тузиш, ер кадастри ва Давлат ер ҳисоботини юритиш соҳасини янгиланган электрон рақамли хариталар билан картография тарх материалларини таъминлашдаги бир қатор Давлат аҳамиятига молик бўлган муҳим масалаларни ҳал қилишни таъминлайди.

“Тупроқ бонитировкаси” шўъба корхонаси концепсияси 2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасининг қатор талаб қилинадиган ва стратегик ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш фаолиятидаги йуналишини юксалтиришни аниқлаш учун ишлаб чиқилган.

  1. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарори
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил
    19 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги 483-сонли қарори.
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
    24 февралдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
    39-сонли қарори
  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
    31 октябрдаги 292-сонли қарори
  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
    27 майдаги 142-сонли қарори
  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги
    “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳимоя килиш ва ер муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги қўшимча дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 4 сентябрдаги 01-03-18-34-сонли мажлис баённомаси.

                                

1 .УМУМИЙ  ҚОИДАЛАР

“Тупроқ бонитировкаси” шўъба корхонасининг асосий иш фаолияти:

 

1.1.Шўъба корхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Қўмита ва “O'ZDAVYERLOYIHA” институтининг қарорлари, буйруқ ва фаромойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек Уставга амал қилади.

1.2. Шўъба корхона юридик шахс хисобланиб алоҳида мулкка, мустақил балансга, ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, рамзига, штамплар ва бланкаларга, ўзининг тўлиқ номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.

1.3. “Шўъба корхона”нинг асосий фаолияти тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш мақсадида қабул қилинган қарорларга биноан республиканинг суғориладиган ерларини сифат жиҳатдан баҳолаш, тупроқларни мониторинг мақсадида тадқиқ этиш, шўрланиш картограммаларини тузиш, лаборатория ва изланиш ишларини бажариш, корхона томонидан республикадаги фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг суғориладиган ерларини баҳолаш, тупроқ бонитировкаси ва мониторинги, шунингдек бошқа турдаги изланиш ишларини амалга оширилишини таъминлашдан, хўжалик фаолияти қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан ҳамда Уставда назарда тутилган бошқа ишлар ва хизматлардан моддий наф олиш Шўъба корхонанинг мақсади ҳисобланади.

1.4. Шўъба корхона ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ишларни бажаради:

ер ресурсларидан истиқболда фойдаланиш бўйича таклифлар ва режалар мажмуасини ишлаб чиқишда қатнашиш;

суғориладиган ва лалми ерларда тупроқ ва агрокимё текширишлари ўтказиш, ерларни шўрланиш даражасини аниқлашни съёмкалаш;

Республика, вилоятлар, туманлар ва ҳудудларнинг тупроқ ҳариталарини тузиш;

тупроқларни бонитировкалаш, ерларнинг нархини белгилаш ва иқтисодий баҳолаш ишларини бажариш;

ерларнинг тупроқ мониторинги;

бузилган ерларни рекультивацияси, эрозияга қарши тадбирлар мажмуаси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида ерга оид қонунчиликни такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларда таъқиқланмаган таклифларни, ер кадастри ва ер мониторинги бўйича услубий кўрсатмаларни, қўлланмаларни ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

1.5. Шўъба корхона илмий-лойиҳалаш ва изланиш ишларини давлат бюджети, махсус маблағлар, ер эгалари маблағлари ва бошқа буюртмачи, ердан фойдаланувчилар ҳисобидан бажаради.

1.6. Шўъба корхона лойиҳа-текширув ишларини, илмий ва бошқа изланиш ишлари бўйича ташқи иқтисодий фаолиятини “O'ZDAVYERLOYIHA” институти билан келишилган ҳолда, қонунчилик талабларига мос равишда амалга оширишга ва тижорат асосида бажаришга ҳақлидир.

1.7. Тупроқларни ифлосланишдан ҳимоя қилиш ва заҳарли моддаларнинг салбий таъсирини камайтириш.

1.3. Тупроқ бонитировкаси, тупроқ мониторинги, шўрланишни картограммаларини тайёрлаш ва атроф табиий муҳит ифлосланишининг комплекс мониторингини олиб бориш бўйича барча ишлар қуйидаги норматив кулланма ва курсатмалар талаблари асосида амалга оширилади:

- Сборник типовых норм времени на проектно-изыскательские работы по землеустройству, государственному земельному кадастру и мониторингу земель Т. 2005

- Ўзбекистон Республикасида суғориладиган тупроқларни бонитировкалаш бўйича услубий кўрсатма РҲ-31-030-06 Т.2005;

- Давлат ер кадастрини юритиш учун тупроқ тадқиқотларини бажариш ва тупроқ карталарини тузиш бўйича  йўриқнома Т. 2013;

- Ўзбекистон Республикасида ер мониторингини юритиш услуби,
Т. 2011;

- Суғориладиган ерларда хариталаштириш ишларини ўтказиш, шўрланган тупроқларни ҳисобга олиш ва шўр ювиш меъёрларини аниқлаш бўйича услубий кўрсатма, Т. 2014

 

2. Республика худудларидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонлари шўрланган тупроқларини харитага тушириш

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан  оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги 39-сонли “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш чоралари белгиланди ва шу асосида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Республикадаги фермер хўжаликлари ва массивларнинг турли даражада шўрланган майдонлари акс эттирилган 1:10000 масштабдаги “Тупроқ шўрланиши картограммаси” тузилади. Шўрланган тупроқларнинг умумий, шу жумладан биринчи навбатда шўрсизлантириш тадбирларига муҳтож ўртача ва кучли шўрланган ерлар майдонлари аниқланади. Суғориладиган шўрланган ерларни мелиоратив-экологик ҳолати ва унумдорлигини оширишга қаратилган агромелиоратив тадбирлар комплекси ҳамда шўр ювиш нормалари, муддатлари ва сони бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари шўрланган тупроқларини харитага тушириш, лойиҳ-қидирув ишлари  2-иловада келтирилган график бўйича амалга оширилади.

 

3. Республика худудлари қишлоқ хўжалиги ер майдонларида  тупроқ сифатини баҳолаш

 

Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни сифат ва миқдорини аниқлаш, бозор иқтисодиёти шароитида ерларнинг меъёрий баҳосини белгилаш каби масалаларни ечишни тақозо этади. Бу жиддий вазифаларни ҳал этишда давлат ер кадастрининг асосини ташкил этувчи тупроқлар бонитировкаси муҳим роль ўйнайди.

Кўп тармоқли иқтисодиётнинг ривожланиши, ерга эгалик қилиш шаклларининг ўзгариши – деҳқон ва фермер хўжаликларининг ташкил этилиши тупроқ унумдорлигини баҳолаш ва унинг асосида ерларнинг меъёрий баҳосини аниқ белгилаш заруриятини келтириб чиқарди.

Тупроқ бонтировкаси – бу унинг унумдорлик даражасини миқдорий (солиштирма) баҳолашдир. Тупроқ сифатини баҳолаш ёпиқ 100 балли шкалада олиб борилади. 100 балл билан унумдорлиги олий даражада бўлган энг яхши хоссали тупроқлар баҳоланади.

         Тупроқ бонитировкаси маълумотлари қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади.

  • ер солиғи миқдорини белгилаш;
  • ҳосилдорликни режалаштириш;
  • ерларни ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ажратишни асослаш;
  • фермер ва ижарачиларнинг ер участкалари қийматларини аниқлаш;
  • қишлоқ хўжалик корхоналарининг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;
  • ердан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириш;
  • ер участкаларидан белгилангандан бошқа мақсадларда фойдаланганда ва самарасиз фойдаланганда ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилишни ва жарима санкцияларини қўллаш;
  • тупроқ ресурсларини ифлосланиш ва таназзулдан сақлаш, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш ва ошириш;

2015-2019 йилларда республикада суғориладиган қишлоқ хўжалик ер майдонларида тупроқ сифатини баҳолаш ишларини “Давлат ер кадастрини юритиш учун тупроқ тадқиқотларини бажариш ва тупроқ карталарини тузиш бўйича  йўриқнома”га (Т. 2013) асосан ҳар 5 йилда
1 марта  ўтказиш графиги ишлаб чиқилган ва шу асосида тупроқ сифатини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. (3-илова)

 

4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроқлари мониторинги

 

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 14-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2000 йил 23 декабрдаги 496 сонли қарори асосида қишлоқ хўжалиги ерлари тупроқларининг мониторинги ишлари ўтказилмоқда.

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси Ер мониторингини олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2011 йил 09 августдаги № 82, № 3 сонли қарорлари билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида Ер мониторингини юритиш услуби”дан қўлланма сифатида фойдаланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ерлари тупроқлари мониторинги табиий шароитларда ва инсон фаолияти таъсирида содир бўлаётган ўзгаришлар характерини, жадаллигини ва йўналишини ўз вақтида аниқлаш мақсадида олиб бориладиган кузатиш ва назорат қилиш тизимларидан иборатдир. У қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг барча турларида уларнинг ҳуқуқий режими, характери ва фойдаланиш муддатларидан қаътий назар олиб борилади, бунда мониторинг биринчи навбатда ҳайдалма ерларда (суғорма ва лалми) амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалик ерлари тупроқлари мониторинги ишлари тайёргарлик, тупроқларнинг дастлабки ҳолатини ўрганиш ва кўп йиллик режимли кузатувлардан иборат 3 босқичда амалга оширилмоқда.

Тупроқ мониторингини ташкил этиш ва калит майдонлари тизимини жойлаштириш мақсадида ҳар бир вилоят учун тайёргарлик босқичида тупроқ, тупроқ-мелиоратив, тупроқ-эрозия ишлари бўйича ўтган давр мобайнида бажарилган изланишлар, лаборатория тадқиқотлари маълумотлари ҳисобга олинади, умумлаштирилади ва таҳлил қилинади ҳамда калит майдонлари танланади.

Ҳар бир калит майдони ушбу табиий ва қишлоқ хўжалик ландшафти учун типик бўлган тупроқ хилини мужассам этади. Калит майдонларини танлаш ушбу ҳудуднинг геоморфологик тузилишини ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилишини эътиборга олган ҳолда тупроқ-иқлимий районлаштирилиши асосида қуйидаги ерлар учун танланади:

а) суғориладиган ҳайдалма ерлар (илгари суғорилиб ҳозирда ташлаб қўйилган бўз ерлар билан) – 7 доминант;

б) лалмикор ҳайдалма ерлар (илгари ғалла экилган бўз ерлар билан) –
 5 доминант;

в) табиий пичанзо рлар (яйловлар) – 3 доминант.

Мониторинг тадқиқотлари асосида қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларининг замонавий ҳолати ва уларда кечаётган жараёнлар йўналиши ва жаддаллиги аниқланиб, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилиш бўйича тегишли тавсия ва чора-тадбирлар белгиланиб ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун топширилади.

2015-2018 йилларда Республиканинг қишлоқ хўжалигига яроқли ерларида тупроқ мониторинги ишларини бажариш бўйича “Ўзбекистон Республикасида ер мониторингини юритиш услуби”га (Т. 2011) асасан график ишлаб чиқилган ва шу асосида ҳудудларда ишлар амалга оширилмоқда. (4-илова)

5.Тожикистон алюминий заводининг салбий таъсирларига дучор бўлган Сурхондарё вилоятининг шимолий туманларида атроф табиий муҳит ифлосланишининг комплекс мониторингини олиб бориш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 октябрдаги “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 292-сонли ва 2013 йил 27 майдаги “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги 142-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Тожикистон алюминий комбинати (ТАЛКО)нинг Сурхондарё вилояти билан чегарадош туманларига салбий таъсири ўрганилади.

Тожикистон алюминий заводининг салбий таъсирларига дучор бўлган Сурхондарё вилоятининг шимолий туманларида атроф табиий муҳит ифлосланишининг комплекс мониторингини олиб бориш 5-иловада келтирилган график бўйича амалга оширилади.

 

 

Илова №1

2015-2019 йилларда республика ҳудудларида режали ишларни ўтказиш

ГРАФИГИ

Иш тури

Йиллар

Жами

2015

2016

2017

2018

2019

Ўлчов бирлиги

Миқдори минг га

*Талаб этиладиган  маблағ млн.сўм

Майдони минг га

*Талаб этиладиган  маблағ млн.сўм

Майдони минг га

*Талаб этиладиган  маблағ млн.сўм

Майдони, минг га

*Талаб этиладиган  маблағ млн.сўм

Майдони, минг га

*Талаб этиладиган  маблағ млн.сўм

Майдони, минг га

*Талаб этиладиган  маблағ млн.сўм

1

Республика худудларидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонлари шўрланган тупроқларини харитага тушириш

минг га

663,3

2321,6

706,4

2472,3

798,9

2796,2

 

 

 

 

2435,2

7590,1

2

Республика худудлари қишлоқ хўжалиги ер майдонларида  тупроқ сифатини баҳолаш

минг га

47,0

136,3

150,9

467,8

157,8

520,7

1047,3

3665,4

1223,1

4340,4

2576,1

9130,8

3

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроқлари мониторинги

вилоят

2

68,0

5

171

5

183,0

3

117,6

 

 

 

539,6

4

Тожикистон алюминий заводининг салбий таъсирларига дучор бўлган Сурхондарё вилоятининг шимолий туманларида атроф табиий муҳит ифлосланишининг комплекс мониторингини олиб бориш

вилоят

1

15,0

1

16,5

1

18,2

1

20,0

1

22,0

1

91,7

 

Жами:

 

2540,9

 

3127,6

 

3518,1

 

3803

 

4362

 

17352

 

                                                                                             

Изоҳ: *Талаб этиладиган маблағ суммаси ўзгариши мумкин

 

2015-2017 йилларда Республика ҳудудларида шўрланган тупроқларни харитага тушириш

                                                                                         ГРАФИГИ                                                                                     

     Илова №2

№ т/р

Вилоятлар номи

2015-2017 йилларда жами

Шу жумладан

2015 й.

2016 й.

2017 й.

1

Қорақалпоғистон республикаси

476,5

 

476,5

 

2

Андижон

55,6

 

 

55,6

3

Бухоро

226,6

 

 

226,6

4

Жиззах

195,5

195,5

 

 

5

Қашқадарё

325,4

139,7

185,7

 

6

Навоий

107,0

107,0

 

 

7

Наманган

95,7

 

 

95,7

8

Самарқанд

44,2

 

44,2

 

9

Сурхондарё

181,6

 

 

181,6

10

Сирдарё

266,6

 

 

 

11

Тошкент

68,7

 

 

68,7

12

Фарғона

170,7

 

 

170,7

13

Хоразм

221,1

221,1

 

 

Жами

2435,2

663,3

706,4

798,9

 

 

Илова №3

2015-2019 йилларда республика суғориладиган қишлоқ хўжалик ер майдонларида  тупроқ-баҳолаш ишларини ўтказиш

ГРАФИГИ

Республика ва Вилоятлар

Йиллар

Жами

2015

2016

2017

2018

2019

Майдони, минг га*

Талаб этиладиган маблағ млн.сўм

Майдони, минг га*

Талаб этиладиган маблағ млн.сўм

Майдони, минг га*

Талаб этиладиган маблағ млн.сўм

Майдони, минг га*

Талаб этиладиган маблағ млн.сўм

Майдони, минг га*

Талаб этиладиган маблағ млн.сўм

Майдони, минг га*

Талаб этиладиган маблағ млн.сўм

1

Қорақалпоғистон Республикаси

 

 

 

 

 

 

 

 

149,0

551,3

149,0

551,3

2

Андижон

 

 

 

 

 

 

 

 

233,6

864,3

233,6

864,3

3

Бухоро

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4

Жиззах

 

 

 

 

 

 

276,5

967,8

 

 

276,5

967,8

5

Қашқадарё

 

 

 

 

 

 

335,8

1175,3

122,6

453,6

458,4

1628,9

6

Наманган

 

 

 

 

 

 

 

 

234,9

869,1

234,9

869,1

7

Навоий

47,0

136,3

 

 

 

 

 

 

 

 

47,0

136,3

8

Самарқанд

 

 

150,9

467,8

157,8

520,7

 

 

 

 





Ishonch telefoni

+(99871) 278-50-99

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha


Murojaatlar uchun

+(99871) 273-06-76

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha

Qabul kunlari
Dushanba
10:00 12:00
Rahbar

Jabborov Odil Abdimalikovich

Chorshanba
13:00 15:00
Bosh muxandis

Musayev Javoxir Botirbekovich


Davlat ramzlari
OB-HAVO MA`LUMOTLARI
Taqvim
Foydali havolalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
www.press-service.uz

"Yergеodеzkаdаstr" dаvlаt qo'mitаsi
www.ygk.uz

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
www.parlament.gov.uz

O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
www.my.gov.uz



Savol yuborish
Ijtimoiy so'rovnoma

SAYT HAQIDA FIKRINGIZ






Toshkent, 100097
Chilonzor S, Cho´ponota k.
Telefon Raqam: (998 71) 273-06-75
Faks: (998 71) 278-50-99
Email: bonitirovka@umail.uz
2015 - 2017 y. "Tuproq bonitirovkаsi" sho'bа korxonаsi. Barcha huquqlar qonun himoyasida. Sayt materiallarini istalgan shaklda takror berganda yoki tarqatganda "Tuproq bonitirovkаsi" sho'bа korxonаsi rasmiy saytiga giperhavola berilishi shart!


  Yandex.Metrica

Website developed by Dilshod Soft