| | | | | |
FUQARO MUROJAATI
Yangiliklar

Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик барқарорликни таъминлаш масалалари депутатлар муҳокамасид


Мамлакатимизда мустақиллик йилларида экологик муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатлари олдини олиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

 

 

Юртимизнинг барқарор ривожланиши, аҳоли фаровонлиги ҳамда саломатлиги, шунингдек, экотизимлар ва атроф-муҳитнинг табиий ҳолатини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уни қайта тиклаш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Буларнинг барчаси, албатта, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, жумладан, экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, замонавий ҳамда тоза технологияларни жорий этиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг бугунги кундаги долзарб масалаларини ҳал этиш жараёнларида нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва ваколатларининг кенгайтирилиши амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлашда янада кенгроқ имкониятлар яратмоқда. Айниқса, бу борада Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил этилгани муҳим аҳамият касб этди.

Бугунги кунда мазкур соҳадаги муносабатларнинг ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, улар «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги каби 30 дан зиёд қонунлар билан тартибга солиб келинмоқда. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик мувозанатни таъминлашдек муҳим ижтимоий масалалар рўёбида салмоқли ўрин тутмоқда.

Экология ва атроф-муҳит муҳофазасига парламент томонидан ҳам муҳим масала сифатида қараб келинмоқда. Бу борада соҳага оид қонунларнинг жойлардаги ижроси қуйи палата депутатлари фаолиятида назорат-таҳлил тартибида доимий тарзда ўрганиб борилмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, экологик таълим соҳасидаги қонунчилик ва меъёрий-услубий базани ривожлантириш борасидаги тадбирларининг бажарилиши тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Таъкидландики, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан мазкур соҳадаги қонунларнинг талаблари, шунингдек, ҳукуматимизнинг 27 май 2013 йилда тасдиқланган “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури” асосида бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг ижросини самарали амалга ошириш мақсадида бир қатор қонуности ҳужжатлари, жумладан, “Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби ҳақидаги низом”, “Экологик хизмат тўғрисидаги намунавий низом”, “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги низом”, “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом”лари ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда тасдиқланди. Бу эса мазкур соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, дастурда кўзда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга замин яратди.

Мажлис давомида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг эътиборини тизим ходимларининг ҳамда меъёрий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг экологик хизматлари ходимларининг касбий малакаларини ошириш, экологик тарбия, таълим тизимини ривожлантириш, экологик билимларни тарғиб қилиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш ҳамда жамоатчиликнинг экологик билимларини юксалтириш ва уни атроф-муҳит муҳофазаси жараёнига жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишларни янада жонлантириш зарурлигига қаратдилар.

Шу билан бирга Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталарнинг назорат-таҳлил соҳасидаги фаолиятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши, бу соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва уларни қўллаш амалиётини яхшилаш борасида қўшимча чора-тадбирлар белгилашлари ҳам алоҳида таъкидланди.

Қонунчилик палатаси юқоридаги масала бўйича тегишли тавсияларни ўз ичига олган қарор қабул қилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати

 

Манба: ЎзА





Ishonch telefoni

+(99871) 278-50-99

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha


Murojaatlar uchun

+(99871) 273-06-76

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha

Qabul kunlari
Dushanba
10:00 12:00
Rahbar

Jabborov Odil Abdimalikovich

Chorshanba
13:00 15:00
Bosh muxandis

Musayev Javoxir Botirbekovich


Davlat ramzlari
OB-HAVO MA`LUMOTLARI
Taqvim
Foydali havolalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
www.press-service.uz

"Yergеodеzkаdаstr" dаvlаt qo'mitаsi
www.ygk.uz

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
www.parlament.gov.uz

O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
www.my.gov.uz



Savol yuborish
Ijtimoiy so'rovnoma

SAYT HAQIDA FIKRINGIZ