| | | | | |
FUQARO MUROJAATI
Yangiliklar

Ўзбекистонда Конституция ойлиги бошланди


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги муносабати билан умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларда ҳуқуқий, маданий-маърифий тадбирлар ойлиги бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда келтирилишича, давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 9 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма уч йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ эълон қилинган мазкур ойлик доирасида барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларга Бош қомусимизда белгиланган асосий тушунча ва тамойиллар кенг ўргатилмоқда.

“Ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, билимларини янада бойитиш мақсадида ўтказилаётган ҳуқуқий, маданий-маърифий тадбирлар ойлиги доирасида етук мутахассислар, ҳуқуқшунослар жалб этилган ҳолда расмлар танлови, фото кўргазмалар, очиқ дарслар ва тарбиявий соатлар ўтказилмоқда, – дейди агентлик суҳбатдоши, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Ҳикматулла Даминов. – Мавжуд 9698 умумтаълим мактабида таҳсил олаётган 4 миллиондан зиёд ўқувчига Конституция асосидаги ҳуқуқий билимларнинг ўқитилиши тегишли давлат таълим стандартлари асосида алоҳида-алоҳида босқичларга ажратилган ҳолда амалга оширилмоқда”.





Ishonch telefoni

+(99871) 278-50-99

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha


Murojaatlar uchun

+(99871) 273-06-76

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha

Qabul kunlari
Dushanba
10:00 12:00
Rahbar

Jabborov Odil Abdimalikovich

Chorshanba
13:00 15:00
Bosh muxandis

Musayev Javoxir Botirbekovich


Davlat ramzlari
OB-HAVO MA`LUMOTLARI
Taqvim
Foydali havolalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
www.press-service.uz

"Yergеodеzkаdаstr" dаvlаt qo'mitаsi
www.ygk.uz

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
www.parlament.gov.uz

O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
www.my.gov.uz



Savol yuborish
Ijtimoiy so'rovnoma

SAYT HAQIDA FIKRINGIZ