| | | | | |
FUQARO MUROJAATI
Yangiliklar

O`zbekistonda yiliga 1 million tonnaga yaqin paxta xosili ishlab chiqarilmoqda.


Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Ибрагим Эргашев XI Халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркасида маълум қилди.

Қимматбаҳо техник хом ашё ишлаб чиқариш бўйича республика дунёда олтинчи, экспорт бўйича бешинчи ўринда туради, дея ойдинлик киритди у.

Бангладеш, Туркия, Жанубий Корея, Хитой ва Россия ўзбек пахтаси толасининг асосий импортёрлари ҳисобланади. Республикада 21та ихтисослаштирилган пахта терминали фаолият кўрсатиб, уларда бир вақтнинг ўзида 410 минг тонна пахта толасини сақлаш мумкин.

Айни пайтда мамлакатнинг текстиль соҳаси етиштирилган ҳосилнинг 44 фоиздан зиёдини қайта ишламоқда. Яқин йилларда мазкур кўрсаткични 65 фоизга етказиш белгиланган. Бунинг учун хорижий инвесторлар иштирокида 100дан зиёд корхоналар ташкил этиш режалаштирилган.

Ташқи савдо компанияларининг тайёр текстиль маҳсулотлари савдосини рағбатлантириш учун Бангладеш, Россия ва Хитойда ваколатхона ва савдо уйлари фаолияти йўлга қўйилган.

Шу каби тузилмалар Вьетнам, Сингапур ва Индонезияда ҳам ташкил этилиши кўзда тутилмоқда, дея қайд этди Ибрагим Эргашев.





Ishonch telefoni

+(99871) 278-50-99

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha


Murojaatlar uchun

+(99871) 273-06-76

Dushanba-Juma

8:30 dan 17:30 gacha

Qabul kunlari
Dushanba
10:00 12:00
Rahbar

Jabborov Odil Abdimalikovich

Chorshanba
13:00 15:00
Bosh muxandis

Musayev Javoxir Botirbekovich


Davlat ramzlari
OB-HAVO MA`LUMOTLARI
Taqvim
Foydali havolalar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
www.press-service.uz

"Yergеodеzkаdаstr" dаvlаt qo'mitаsi
www.ygk.uz

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
www.parlament.gov.uz

O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali
www.gov.uz

O'zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali
www.my.gov.uz



Savol yuborish
Ijtimoiy so'rovnoma

SAYT HAQIDA FIKRINGIZ